"Бухоро"га янги дарвозабон қўшилди

“Бухоро” клуби бугун “Ҳоким Кубоги” мусобақасида иштирок этиш учун Фарғонага етиб келди. Жамоа аъзолари меҳмонхонага жойлашгач, эртага бўлиб ўтадиган ўйин олдидан машғулотлар олиб бордилар.

Яқинда сайтимиз орқали хабар бериб ўтганимиздек, “Бухоро” бир қатор легионер футболчилар билан музокара ўтказаётганди ва уларнинг орасида дарвозабон Рохат Жапаров ҳам бор эди. Маълум бўлишича, у жамоа сафига қўшилган, бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жапаров 1996 йил 22 январь куни Туркманистоннинг Марв шаҳрида таваллуд топган бўлиб, 2019 йилдан бери Туркманистон терма жамоаси дарвозабони ҳисобланади. Ўтган мавсумни Қирғизистоннинг “Абдиш-Ота” жамоасида ўтказган. У ҳам “Бухоро” билан илк машғулотини ўтказди.

Даврон Файзиев бошқарувидаги “Бухоро” эртага дастлабки турда “Ғиждувон” жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!