“Бухоро”нинг қозоғистонлик легионери сафга қайтди

 

Жарохати сабаб биринчи давранинг охирги турларини ўтказиб юборишга мажбур бўлган Кирилл Пасичник “Бухоро”нинг Чимёндаги йиғинига келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Мухлисларга яхши маълумки, қозоғистонлик легионер биринчи даврада ўзидан ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шу боис мураббийлар иккинчи даврада ҳам 23 ёшли ҳимоячининг хизматидан фойдаланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Кирилл биринчи даврада “Бухоро” сафида 12та ўйинда (1080 дақиқа) майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!