"CAFA Nation's Cup". Шомуродовнинг икки голи эвазига Ўзбекистон Туркманистондан устун келди

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичи иккинчи туридан ўрин олган Туркманистон  - Ўзбекистон ўйини якунига етди. Унда вакилларимиз ишончли 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

52-дақиқада Ҳожимат Эркиновнинг узатмасидан сўнг Элдор Шомуродов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Иккинчи гол ҳам яна ўша Элдор номига қайд этилди. Маҳоратли ҳужумчимиз 86-дақиқада ўз номини иккинчи бор таблога ёздириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг сўнгги баҳсида Ўзбекистон Тожикистон билан куч синашади. Беллашув 17 июнь куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!