CALCIOMERCATO: “Рома” Шомуродовни қайтаради...

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродовнинг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи “Рома” жамоаси жорий мавсумда юқори ўринлар учун курашаётган бўлса-да, ҳужум чизиғида жуда катта муаммоларга дуч келмоқда.

Tecno

Жан Пьеро Гасперини шогирдлари ўзлари ғалаба қозонган аксарият учрашувларда кичик фарқ билан устун келган, 11 та ғалабадан олтитасида 1:0 ҳисобида зафар қучган.

Мавсумнинг биринчи қисмида якунларига кўра, жамоанинг энг зўр тўпурари бўлиб турган Матиас Суле ҳисобида атиги бешта гол бор. Артём Довбик ва янги олинган Эван Фергюсон иккитадан, Пауло Дибала битта тўп киритди.

Бу ҳолатда кўпчилик ёзда Римни тарк этган Элдор Шомуродовни эсга ола бошлади. Нуфузли манбалардан ҳисобланган calciomercato.com ўзбек ҳужумчисининг Туркиядаги муваффақиятларини инобатга олган ҳолда “Рома” 30 ёшли тўпурарни қайтариши кераклиги масаласини кўтармоқда.

- “Рома”га марказий ҳужумчи керакми? Элдор Шомуродовнинг бир ўзи Гасперининг ҳужумчиларини қўшиб ҳисоблаганда улардан кўп гол уряпти.

Ўзбекистонлик форвард Туркия Суперлигасида шов-шув кўтарди ва биринчи давра якунларига кўра, лиганинг энг зўр тўпурарига айланди.

“Рома” учун бугунги кунда асосий трансфер нишони илгари “Болонья”да самарали ўйнаган Жошуа Зиркзее ҳисобланади. Нидерландиялик ҳужумчи Рмга келишга розилик берган клуб январда уни Италияга қайтариш учун Манчестер клубига таклиф юборди.

Римликлар бу билан чекланиб қолмайди. “Рома” шу ёз “Наполи”дан Мадридга йўл олиб, “Атлетико”га қўшилган Жакомо Распадорини ҳам Диего Симеонедан қайтариб олишга ҳаракат қилмоқда.

Бу икки трансфер гол уришга  қийналаётган жамоага катта универсаллик бериши кутиляпти. Айни пайтда жамоа таркибида Гасперини ихтиёрида икки марказий ҳужумчи –  Эван Фергюсон ва Артём Довбик бор. Ўтган мавсум “Рома”да жавлон урган Элдор Шомуродов эса, ҳозир Туркияда юқори самарадорлик кўрсатяпти.

Энди барчасини кетма-кет кўриб чиқайлик. Ёзда “Рома” Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан “Истанбул Башакшеҳир”га бир мавсумга ижарага берди.

Шу тариқа, ўзбек ҳужумчисининг ижараси “Башакшеҳир”га 3 миллион еврога тушди.  Марказий ҳужумчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи эса, яна 2,8 миллион еврога баҳоланган. Бу ҳуқуқ қишки трансфер ойнасидаёқ кучша кириши мумкин ва мавсум якунида, агар турк жамоаси (айни пайтда лигада 23 очко билан 7-ўринда) Суперлигада қолишни таъминласа, у мажбурий харидга айланади.

Хўш, бу ҳолат “Рома”ни афсусланишга мажбур қилиши мумкин. 2025 йилни Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари сифатида якунлади. Унинг ҳисобида 17 та ўйинда 12 та гол бор. Ушбу ўйинларнинг барчасида у асосий таркибда майдонга тушган ва жами 1530 дақиқадан атиги 33 дақиқани ўтказиб юборган холос.

Энг ҳайратланарлиси шундаки, 12 та гол билан Шомуродов ҳозирги “Рома” ҳужум чизиғининг барча вакиллари урган голларни қўшиб ҳисоблаганда улардан кўп тўп киритди.

Агар  Рим клуби ҳужумчиларининг нафақат А Серия, балки барча мусобақалардаги 22 та ўйинда урган голларини қўшиб ҳисобласак ҳам вазият катта фарқ қилмайди. Ҳусусан, 22 та учрашувда Матиас Суленинг 5 та, Эван Фергюсоннинг 3 та, Артём Довбик ва Пауло Дибаланинг иккитадан, Стефан Эл-Шааравининг битта голини қўшиб ҳисобласак ҳам жами 13 та тўп киритилгани аниқ бўлади. Бу эса, Шомуродовнинг бир ўзи Туркиядаги фаолиятининг илк ярмида урган голларидан атиги биттага кўп.

Шуларни инобатга олиб, бош мураббий Жан Пьеро Гасперини спорт директори Массарадан қишки трансферлар ойнаси арафасида бу ҳужумчини сўрагани бежиз эмас.  Орқага қараб айтганда, бугунги Шомуродов “Рома” бош мураббийи қўллаётган ўйин жуда яхши тушган бўлар эди, - деб ёзмоқда calciomercato.com сайти эксперти Гибриэле Страгапед.

Ҳусанов мухлисларига хушхабар

Сиз футболни ўлдиряпсиз! Ўзбекистонга қаранг...

Каннаваро: Кутиб чарчадим!

Ниҳоят, Ҳусановни майдонда кўрамиз!

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!