Catalunya Radio: Де Лигт "Барселона" билан келишувга эришди

“Барселона” раҳбарияти ҳамон “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб олиш режасидан қайтмаяпти.

Catalunya Radio тарқатган хабарга кўра каталонияликлар вакиллари ўтган якшанба куни Монте-Карлода 19 ёшли голландиялик футболчининг агенти Мино Райоло билан учрашишган. Ушбу музокара давомида томонлар футболчининг маоши ва у имзолайдиган шартнома муддати масаласида келишиб олишган.

Энди эса “Барселона” фақатгина “Аякс”ни кўндирса кифоя. Амстердамликлар эса уни 70 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, де Лигт жорий мавсум “Аякс” сафида жами 53та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!