Чагаев уч йилга қамалади

Швейцария суди ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид  "Чагаев иши" бўйича ўз ҳукмини эълон қилиб, айбдорга шахсга қамоқ жазоси тайинлади. 
 
Швейцариянинг "Ксамакс" клубининг собиқ хўжайини, россиялик бизнесмен Булат Чагаев уч йиллик ҳамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2012 йили жамоа банкротликка учрагани туфайли Женева прокуратураси Чагаевни ҳужжатларни қалбакилаштиришда гумон қилиб, ҳибсга олганди.
 
Швейцария суди Булат Чагаевни айбдор деб топди ва уч йиллик қамоқ жазосини белгилади. Россиялик бизнесмен ҳукм ўқилган вақтда суд залида бўлган.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!