Чалханоглу учун одатий иш! У энди "Интер"нинг ортидан "пичоқ урмоқчи"
"Интер" Ҳакан Чалханоглунинг ҳаракатларидан норози.
"La Gazzetta dello Sport" нашрининг таъкидлашича, "Интер" раҳбарияти ярим ҳимоячи "Бавария" билан музокара олиб борганидан ғазабланган. Футболчининг агенти Мюнхен клуби вакиллари билан камида икки марта учрашган ва миланликлар бу тасодиф эмаслигига ишонишяпти.
Маълум бўлишича, Италия клуби Чалханоглуни жуда катта таклиф тушсагина сотишга рози бўлади. Агар "Бавария" 70 миллион евро таклиф қилса, бу музокараларнинг бошланиш нуқтаси бўлади.
Маълумот учун, Ҳакан 2021 йилда "нерадзуррилар"нинг ашаддий рақиби ҳисобланган "Милан" жамоасидан эркин агент сифатида "Интер" клубига кўчиб ўтганди.
Фикрлар