Чақмоқ туфайли перулик футболчи стадионнинг ўзида ҳаётдан кўз юмди (Видео)

Перунинг "Хувентуд Беллависта" ва "Фамилия Чокка" клублари ўртасидаги баҳс оддий ўйиндан фожиага айланиб кетди. Трибуналар мухлислар билан тўлди, футболчилар эса одатдагидек ғалаба қозониш ҳаёлида майдонга тушганди. 

Биринчи таймда ҳакам момақалдироқ туфайли беллашувни тўхтатишга қарор қилди. Бироқ ҳуштак чалинганидан 10 дақиқа ўтиб, футболчилар майдонни тарк этишга улгурмади. 

34 ёшли ҳимоячи Хосе Уго Де ла Крус Меса  воқеа жойида вафот этди. Яна тўрт нафар футболчи жароҳат олиб, шифохонага етказилган. Де ла Крузга яқин бўлган Чокка Льяктанинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. 

Перудаги мазкур фожеа шов-шувга сабаб бўлмоқда. Аксар мухлислар об-ҳаво шароитига мутасаддиларнинг кеч жавоб берганидан норози бўлишяпти. 

Видеони томоша қилинг: 

https://youtu.be/N6eVgDEnFFY

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!