
Чарльз Оливейра: "Абу-Дабида жанг қилмайман!"
Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони бразилиялик Чарльз Оливейра (34-9, 1NC) ушбу вазнда амалдаги чемпион Ислам Махачевга (24-1) қарши октябрь ойида Абу-Дабида бўлиб ўтиши кўзда тутилаётган эҳтимолий реванш жанги ҳақида гапириб ўтди:
"Октябрда Абу-Дабида?! Тўғрисини айтсам, октябрь мен учун жуда эрта муддат. Ҳаракат қилиб, ноябрь ёки декабрдаги турниргача қайта тикланишим мумкин. Лекин, октябрда яна октагонга чиқа олишимга ишончим комил эмас. Кўрамиз, улар нимани қарор қилишар экан?! Мен яна чемпион бўлишни истайман, бўламан ҳам албатта дея оламан. Аммо, барча нарсамни таваккал қилиб жангга чиқмайман. Вақтимни ва имкониятимни кутаман!"
Фикрлар