Чарльз Оливейра BMF камарини қўлга киритди, "Ботаник" эса яққол устунлик билан ғалаба қозонди

  • 08.03.2026 10:19
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

Ҳозиргина АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган "UFC 326" турнири якунланди. Кечанинг марказий тўқнашувида америкалик Макс Холлоуэй ва Бразилия вакили Чарльз Оливейра BMF камари учун ўзаро октагонга кўтарилди. Шиддатли ўтган баҳсда Оливейра ғалабани қўлга киритди.

Қуйида барча натижалар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Прелим:

Родолфо Беллато Люк Фернандезни биринчи раунддаёқ нокаутга учратди;

Дияр Нургожай ҳакамларнинг якдил қарори билан (30-27, 29-28, 29-28) билан Рафаэл Тобиасни мағлуб этди;

Сумудаэржи очколар бўйича Хесус Агилар устидан ғалаба қозонди (30-27, 30-27, 30-27);

Ниамжаргал Тумендемберел ҳакамлар қарори билан Коди Дарденни енгди;

Алберто Монтес 2-раундда Рикки Турсиосни бўғиб қўйди;

Донте Жонсон Коди Брандейжни очколар эвазига (29-28, 28-29, 29-28) мағлубиятга учратди;

 Коди Гарбрандт Ксяао Лонга ҳеч қандай имкон қолдирмади (28-27 x3);

 

Асосий кард:

Грегори Родригес 1-раунддаёқ Брунно Феррейрани нокаутга учратди;

Дрю Добер 2-раундда Майкл Жонсни нокаут қилди;

Рауль Росас яққол устунлик билан Роб Фонни таслим этди (30-27 х3);

Кайо Борральо ҳакамларнинг якдил қарори билан Ренье де Риддер устидан ғалаба қозонди;

Чарльз Оливейра тўлиқ 5 раунд давом этган жангда катта устунлик билан Макс Холлоуэй устидан зафар қучиб, BMF камари соҳибига айланди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!