“Чарм тўп-2019”. “Ғаллаорол” ҳам финал босқичига йўл олди
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган “Чарм тўп” анъанавий республика турнирининг 3-босқич ўйинлари бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур футбол мусобақасининг Жиззах вилоят босқичи якунига етди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Жиззах Политехника институтининг футбол ўйингоҳида бўлиб ўтган мазкур мусобақада Жиззах вилоятининг шаҳар, туман босқичи ғолибларидан иборат 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардан ташкил топган 13 та жамоа ўзаро беллашди.
Финал босқичида Жиззах шаҳрининг “Ёшлик” ҳамда Ғаллаорол туманининг “Ғаллаорол” жамоалари беллашдилар.
Мусобақа якунига кўра “Ғаллаорол” жамоаси 1-0 ҳисобида ғолибликни қўлга киритиб, “Чарм-тўп” анъанавий футбол мусобақасининг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Шундан сўнг мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоалар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Фикрлар