“Чарм тўп-2019”. Наманган вилояти ғолиби аниқланди
16-18 август кунлари Наманган вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Чарм тўп” анъанавий мусобақасининг 1- ва 2-босқичлари юқори савияда ташкил этилди. Мазкур мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган 12 та туман жамоалари 3-боскичда ўзаро беллашишди. Бу ҳақда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Финалда Янгиқўрғон туманининг “Навкент” МФЙси ва Норин туманининг “Дўстлик” МФЙлари беллашдилар. Асосий ўйинда 1:1 ҳисоб билан дурранг натижа қайд этилди. Пеналтилар сериясида Янгиқўрғон 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, 1-ўринни қўлга киритди.
Шундан сўнг мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоалар вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Фикрлар