“Чарм тўп-2019”. Самарқандда ҳудудий босқич ғолиблари маълум бўлди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Чарм тўп-2019” республика анъанавий турнири мамлакатимиз бўйлаб қизғин давом этмоқда.

Самарқанд вилоятида ҳам ушбу мусобақанинг 2-босқичи якунланди. Жумладан, 14 август куни “Дўстлик” футбол ўйингоҳида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг Каттақўрғон шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Чарм тўп Самарқанд 1

Мусобақада 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 70 нафарга яқин ёшлар майдонда баҳс олиб борди. Ўйинлар натижасига кўра 1-ўринни Каттақўрғон шаҳри ёшлари қўлга киритди. Пахтачи тумани 2-ўринни банд этган бўлса, 3-ўрин Нарпай тумани жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

photo_2019-08-15_11-25-32

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!