“Чарм тўп-2019”. Ховос туманининг “Еттигузар” маҳалласи ҳам кучлилар қаторида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий республика турнирининг 3-босқич ўйинлари бўлиб ўтди.

photo_2019-08-16_20-12-46

Мусобақа Ховос тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг футбол майдонида ўтказилди. Финал йўлланмаси учун кечган курашда “Наврозобод” (Янгиер шаҳар), “Еттигузар” (Ховос тумани), “Андижон” (Оқолтин тумани), “Боғистон” (Мирзаобод тумани маҳалласи) ёшларига омад кулиб боқан эди.

Мусобақининг биринчи ўйини 3-ўрин учун бўлиб ўтди. Унда “Андижон” (Оқолтин тумани) жамоаси “Наврозобод” (Янгиер шаҳар) жамоасига қарши тўп сурди ва ўйин вақтида 1:1 натижаси сақланиб қолиб ғолиб “Андижон” (Оқолтин тумани) жамоаси пеналтилар ҳисобига ғалаб қозонди.

photo_2019-08-16_20-12-34

Хамма интиқиб кутган ҳал қилувчи финал баҳсида “Еттигузар” (Ховос тумани) жамоаси ва “Боғистон” (Мирзаобод тумани маҳалласи) жамоалари тўп суришди. Мусобақа шиддатли ва муросасиз бўлиб ўтди. Ассосий вақтнинг 17 дақиқасида “Еттигузар” (Ховос тумани) жамоаси ҳужумчиси ўйинни хал қилувчи голни киритиб ғолибликни қўлга киритди.

Натижада, “Еттигузар” жамоаси август ойининг учинчи ўн кунлигида пойтахтимизда ўтказиладиган “Чарм тўп-2019” турнирининг якуний босқичига йўлланмани қўлга киритди. “Боғистон” (Мирзаобод тумани) маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, фахрли 3-ўрин “Андижон” (Оқолтин тумани) маҳалласи жамоасига насиб етди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

photo_2019-08-16_20-13-18 

Мусобақада ғолиб бўлган жамоаларга Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Ховос туман ҳокимлиги, Сирдарё футбол ассоциацияси томонидан ғолибларга ажратилган эсдалик совғалари тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!