"Челси", "Арсенал" ва "Рома" 19 ёшли голландиялик футболчи учун кураш бошлади

"Фейеноорд" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Оркун Кекчю Европа грандларини қизиқтириб қўйди.

Express нашри тарқатган хабарга кўра, 19 ёшли голландиялик футболчи учун "Челси", "Арсенал", "Рома", "Аталанта" ва "Бетис" жамоалари даъвогарлик қилишмоқда. Унинг трансфери эса 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Кекчю жорий мавсум "Фейеноорд" сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!