"Челси", "Эвертон" ва "Ювентус" бразилиялик футболчи учун рақобатга киришди

“Лилль” ҳимоячиси Габриэл фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Британиялик журналист Дункан Каслснинг хабар беришича, 22 ёшли бразилиялик футболчига “Челси” ва “Эвертон” клублари жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Ушбу жамоалар Габриэл учун француз клубига 35 миллион евро тўлашга тайёр.

Айтиш керакки, бу борада АПЛ клубларига “Ювентус” жиддий рақобатчи бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Габриэл жорий мавсум Франция чемпионатида 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Transfermarkt талқинига кўра унинг нархи 22 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!