“Челси” 11-дарвозабонни сотиб олади

“Челси” клуби ғалати ишга қўл урди. Клуб таркибида айни пайтда 10 нафар дарвозабон шуғулланмоқда.

Шунга қарамай, “аристократлар” тез орада “Ливерпуль” посбони Кивин Келлехерни трансфер қилишни мўлжаллаяпти.

25 ёшли ирландиялик дарвозабон “Ливерпуль” асосий таркибига кира олмаяпти. Алиссон Бекер жароҳатидан қутилганидан кейин яна дарвозани ўзиники қилади. Клуб раҳбарияти Келлехерга биринч рақам бразилиялик посбонга тегишли эканини айтди.

The Sun нашрининг хабар беришича, бу трансфер “аристократлар”га 42 миллион еврога тушади. Келлехер ўзини  асосий дарвозабон сифатида ўйнатадиган жамоага ўтмоқчи. “Челси” унга имконият беришга тайёр.

Айни пайтда Лондон клубида Роберт Санчес, Филип Йоргенсен, Маркус Бетинелли, Жорже Петрович, Кепа Аррисабалага, Майк Пендерс, Гэбриел Слонина, Люк Кэмпбелл, Тед Керд ва  Тедди Шарман-Лоу каби дарвозабонлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Tony Stark
23/11/2024 23:31
Бу хабар ёлгон