Ads

Хабарингиз бор "Манчестер Юнайтед" кеча АПЛнинг 1-туридан ўрин олган “Челси”га қарши ўйинда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа “аристократлар” дастлабки тур якунларига кўра мусобақа жадвалининг 19-поғонасидан жой олишди. Эътиборлиси, “Челси” 2000 йилдан буён бу қадар қуйи поғонага тушмаган эди. Таъкидлаш керакки, 19-ўринни эгаллаган жамоа якунда Чемпионшипга тушиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, “Челси”ни айни дамда клуб афсонаси Фрэнк Лэмпард бошқармоқда.