"Челси" Абрамович даврида мураббийларнинг товон пуллари учун қанча маблағ сарфлади?
Италиялик мутахассис Антонио Контенинг истеъфоси “Челси”га нақд 26,6 млн фунтга тушди.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра бу фақатгина Контенинг ўзи учун тўланган товон пули. Энди “аристократлар” суд қарорига кўра Антонионинг мураббийлар штабига ҳам белгиланган миқдорда товон пули тўлашади.
Таъкидлаш керакки “Челси” 2004 йилдан буён, яъни клубни Роман Абрамович сотиб олган вақтдан буён мураббийларнинг компенсациясига 90 млн фунт сарфлаган.
Эслатиб ўтамиз, Конте айни дамда Миланнинг "Интер" клубига устозлик қилмоқда.
Фикрлар