"Челси" афсонаси Дрогба президент бўлиши мумкин!

"Челси" ва "Кот-д'Ивуар" терма жамоасининг афсонавий футболчиси Дидье Дрогба мамлакат футбол федерацияси президентлиги учун ўз номзодини кўрсатди. У 6 та номзоддан бири сифатида рўйхатга олинган.

"Africa news" хабарига кўра, 44 ёшли Дрогбанинг сайловда иштирок этишини амалдаги федерация президенти Мариам Дао Габала тасдиқлади. 

"Мамлакат футбол федерацияси раҳбарлиги учун номзодлар рўйхатини шакллантириш якунига етди. Унга кўра, 6 номзод президентлик сайловларида иштирок этади. Улар Ятте Эллеле Жан-Баптиста, Арнауд Ака, Лоурен Куко, Идрис Диалло, Сори Диабате ва Дидье Дрогба", - деди Габала. 

Маълумот ўрнида, сайлов жараёнлари 23 апрель куни старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!