"Челси" афсонасининг уйига ўғри тушди. Улар футболчини стулга боғлаб қўрқитишди
"Челси" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Эшли Коулнинг уйига ўғри тушди.
The Sun нашрининг ёзишича, ниқоб кийган жиноятчилар уйнинг орқа томонидан киришган. Босқинчилар Коулни стулга боғлаб қўрқитишган ва ундан пул талаб қилишган. Натижада, футболчининг уйидан тилла буюмлар ўғирланган.
“Бу даҳшатли эди. Ўғрилар профессионал экан. Улар нима қилишаётганини аниқ билишарди. Улар бу ишни анчадан буён режалаштириб юришгани аниқ”, - дейди Коул.
39 ёшли Коул фаолияти давомида “Челси”дан ташқари "Арсенал", "Кристал Пэлас", "Рома", "Лос-Анжелес Гэлакси" ва "Дерби Каунти" клубларида тўп сурган. Англия терма жамоаси сафида эса 107 та ўйинда иштирок этган.
Фикрлар