
“Челси” Англия, Испания ва Европа чемпиони бўлган зўр ҳужумчини олади
“Челси” клуби раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш учун кучли чемпионлик руҳиятига эга ҳужумчини олишга қарор қилди.
Гап Ферран Торрес ҳақида кетмоқда. Айни пайтда “Барселона” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумкор футболчи 24 ёшидаёқ катта ютуқларга эришганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Торрес 2020-2021 йилги мавсумда 19 ёшидаёқ Хосеп Гвардиола жамоасида ўзини кўрсата олган. АПЛнинг 25 та учрашувида қатнашиб, еттита гол ва иккита ассист муаллифи бўлган ва Пнглияга чемпионига айланди.
Орадан бир йил ўтиб, 2022 йилнинг ёзида тақдир Ферранни ўз юртига етаклади ва у “Барселона” сафига қўшилган мавсумдаёқ Испания чемпионатида ғолиб чиқди.
Истеъдодли ўйинчининг кейинги ютуқлари Испания терма жамоаси билан боғлиқ. 2021 йили мамлакат бош жамоаси сафида УЕФА Миллатлар лигасида кумуш медални қўлга киритди. Икки йилдан кейин мазкур мусобақа ғолибига айланди.
Ферран Торрес ўтган йили ёзда Испания терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб чиқди.
Энди бу йигитни “Челси” ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Барселона” эса, ўйинчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Фикрлар