
"Челси" "Арсенал" билан футболчи алмашмоқчи. Лекин "тўпчилар" буни рад этмоқда (трансфер ҳақида батафсил маълумот)
"Арсенал" ёзги трансферлар вақтида "Челси" футболчиси Нони Мадуэке учун 50 миллион фунтдан ортиқ таклиф бериши мумкин. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар 23 ёшли вингерни жамоага олиб келиш бўйича музокараларни жадаллаштирга. Шунингдек, музокаралар давомида "Челси" "Арсенал"нинг 18 ёшли иқтидорли футболчиси Итан Нванерига ҳам қизиқиш билдирган. Нванерининг шартномаси яна бир йил амал қилади ва у клуб билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бошқа нашрларнинг хабарига кўра, "канонирлар" ўз футболчисини ҳар қандай таклифга ҳам қўйиб юбормаслигини маълум қилган. Унга Германия клублари ҳам қизиқмоқда.
"Аристократлар" 2023 йилда Мадуэкени ПСВдан 30 миллион фунтга сотиб олган ва энди ундан катта даромад кўришни мақсад қилмоқда.
Бу орада "Челси" "Боруссия Дортмунд"дан Англия ёшлар терма жамоаси аъзоси Жейми Гиттенсни 48,5 миллион фунт + 3,5 миллион бонус эвазига сотиб олганини эълон қилди.
Клуб бош мураббийи Энцо Мареска Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги "Палмейрас"га қарши ўйиндан сўнг Мадуэке ҳақида шундай деди:
"Нони бу мавсум биз учун жуда муҳим бўлди. Лекин менинг футболчиларга ва клубга айтмоқчи бўлган хабарим шундай: бизда ўзини бахтли ҳис қилмайдиган футболчилар учун эшик очиқ. Бу фақат Нонига эмас, барчага тааллуқли" – дея таъриф бериб ўтди лондонликлар мутахассиси.
Фикрлар