“Челси” Беллингемнинг “шов-шувли” трансферини амалга оширмоқчи
“Челси” мутасаддилари Англиянинг энг иқтидорли футболчиларидан ҳисобланган Жоб Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Жоб “Реал” юлдузи Жуд Беллингемнинг укаси. Ёш истеъдод эгасига “Қироллик клуби” ҳам кўз тиккан ва яқин келажакда ака-укани бирга ўйнатмоқчи.
18 ёшли Жоб “Сандерленд”нинг ҳужумкор футболчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда у Чемпионшипда 45 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига еттита гол ёздириб қўйди.
“Челси” Жобни олиши учун “Реал”дан ташқари “Боруссия Дортмунд” билан ҳам рақобатлашишига тўғри келади.
Маълумки, Жобнинг акаси Жуднинг жаҳон футболи даражасига кўтарилишида иқтидорлар билан ишлашни биладиган дортмундликларнинг ҳиссаси катта бўлган.
Фикрлар