"Челси" бир футболчисини иккита ўйинчига алмаштиради

 
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ўзига керак бўлмаган ҳужумчини иккита фойдали ўйинчига алмаштиришга қарор қилди.
 
Конте Италия чемпионатида ўзига маъқул келган футболчиларни секин-аста Англияга кўчириб олиб келмоқда. Бу гал италиялик мутахассис "Фиорентина"да тўп сураётган ҳужумчи Федерико Бернардески ва ярим ҳимоячи Милан Баделни ўз шогирдлари қаторида кўрмоқчи.
 
Федерико жорий мавсумда 17 учрашувда еттита гол урди, хорватиялик Бадель эса 14 учрашувда рақиблар дарвозасини бир бора ишғол қилди.
 
"Челси" бу икки футболси учун айни пайтда ижара асосида "Ювентус"да тўп сураётган ҳужумчи Хуан Куадрадони беради. Лондон клуби колумбиялик футболчини "Ювентус"га уч йилга ижарага берганига қарамай, истаган пайт уни ортга қайтариш ҳуқуқига ҳам эга.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!