“Челси” бир жамоага икки ўйинчисини жўнатади

  • 24 ноябрь, 10:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг  “Челси” клуби қишки трансфер ойнаси даврида икки нафар ҳимоячи билан  хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Tuttomercatoweb журналистлари маълум қилди.

Tecno

Манба маълумотларига кўра,  А Серияда иштирок этаётган “Фиорентина” жамоаси “аристократлар”нинг иккала ўйинчисига қизиқиш билдиряпти.

Биринчи рақамли нишон сифатида Жош Ачимпонг белгиланди. Флоренция клуби  хўжайинлари 19 ёшли ижрочини мавсум охиригача кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни истамоқда.

Бундан ташқари, “Фиорентина” лондонликларнинг асосий жамоасига қабул қилинмаган Аксель Дисасини ҳам олиб кетмоқчи. Дисаси ўйин амалиётига эга бўлиш учун клубни ўзгартиришга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!