“Челси” бирданига 4 та катта трансферни амалга оширяпти

  • 01 Aug 15:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

“Челси” таркибини тозалашни давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти бош мураббий Энцо Мареска фойдаланмайдиган ўйинчиларни қўйиб юбориб, уларнинг ўрнига бошқа ижрочиларни олиб келади.

Клуб тарбияланувчиси Конор Галлахер “Атлетико”га ўтадиган бўлди. Мадридликлар бу ўйинчи учун 34 миллион фунт тўлаши кутиляпти.

“Генк” 19 ёшли дарвозабони Майк Пендерсни Лондонга юборяпти. Истеъдодли голкипер “аристократлар” 17 миллион фунтга тушади.

Тажрибали ҳужумчи Ромелу Лукаку фаолиятини яна Италияда давом эттиради. Бу гал бельгиялик форвард “Наполи”да ўзини кўрсатади.

Ўз навбатида, “Наполи”ни тарк этмоқчи бўлаётган Виктор Осимхен “Челси”дан қўним топиши кутиляпти. Ҳар икки клуб тажрибали ҳужумчилар олди-бердисини келишиб олиши талаб этилади.

Comments

You must be logged in to commet!