"Челси" бош мураббийлиги учун 3 номзод бор

"Челси" бош мураббий Грэм Поттер борасида музокара ўтказиш учун "Брайтон"га мурожаат қилмоқчи, деб хабар беради “Sky Sports”. Бундан ташқари, Лондон клуби Маурисио Почеттино ва Зинедин Зидан номзодларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Бугун "Челси" бош мураббийи Томас Тухелни истеъфога чиқарди. Жамоа Премьер лигада 6-турдан кейин 6-ўринда бормоқда ва бир кун аввал Чемпионлар лигасининг илк ўйинида Загребнинг "Динамо" клубига имкониятни бой бериб қўйди (0:1).

Маълумот ўрнида, Поттер айни пайт “Брайтон”ни бошқараётган бўлса, Зидан ва Почеттино ишсиз ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!