“Челси” бразилиялик футболчи учун асосий даъвогар ҳисобланади

"Челси" "Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисонни сотиб олиш учун асосий фаворит клубга айланиб олди. Британиянинг “The Independent” нашри хабарига кўра, лондонликлар бразилияликнинг трансфери бўйича бошқа клублардан келган ҳар қандай таклифдан кўпроқ тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ришарлисоннинг ўзи ёзда "Эвертон"ни тарк этиш истаги борлигини маълум қилган эди. Бразилиялик футболчи аллақачон ўз қарори ҳақида бош мураббий Френк Лэмпард ва "ирислар" раҳбариятини хабардор қилган.

Ришарлисон хизматларига Лондоннинг бошқа клублари, жумладан, "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо "Челси" бразилиялик футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!