"Челси" бу футболчи учун 150 миллион евродан воз кечмоқчи

  • 05.01.2026 13:58
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Челси" "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Морган Рожерсни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбада берилган маълумга кўра, Лондон клуби 23 ёшли футболчини сотиб олиш учун катта пул сарфлашга тайёр. Тез орада "аристократлар" "Астон Вилла"га 150 миллион евролик илк таклиф жўнатишни режа қилмоқда. 

Морганнинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 70 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Рожерс жорий мавсум бирмингемликлар сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол киритди ва 6 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!