“Челси” бу футболчиларнинг баридан воз кечди

  • 23 Apr 20:34
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Муваффақиятсиз мавсум якунланганидан кейин “Челси” ҳам таркибда жиддий ўзгаришлар қилиши табиий.

Tecno

Кейинги йилларда трансферларга катта миқдорда пул сарфлаётган “аристократлар” ҳали ҳам жанговар таркиб туза олгани йўқ.

Football Insider нашрининг маълум қилишича, клуб раҳбарияти олти нафар ўйинчини трансферга қўйишга қарор қилган. Манбанинг таъкидлашича, Ҳаким Зиеш, Рубен Лофтус-Чик, Кристиан Пулишич, Конор Галлахер, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Мэйсон Маунт ёзда ўзига янги жамоа ториши керак.

Бу футболчиларнинг бари ҳужум чизиғи вакиллари ҳисобланади. Раҳбарият уларни сотиб юбориш орқали молиявий фэйр-плей қоидаларга амал қилишни ҳам режалаштирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!