“Челси” бу футболчини қишнинг ўзидаёқ қўлга киртишни истайди

“Челси” футболчиси Арманда Броя “Астон Вилла”га қарши ўртоқлик учрашувида жарохат олди. У энди ушбу мавсум бошқа майдонга қайтмаслиги маълум бўлмоқда.

“Аристократлар” жамоаси ҳужумчини ўрнини тўлдириш мақсадида, “Боруссия” футболчиси Мукоко трансферини тезлаштиришни истайди. Улар қишнинг ўзидаёқ 18 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Лондон жамоаси Мукоко учун курашда “Барселона” билан рақобатлашмоқда. Испания гранди ҳам футболчини ўз таркибида кўришни хоҳлайди.

Мукоконинг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз нихоясига етади. У келаси мавсум жамоани эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда. Аммо “Челси”га ҳужумчи кераклиги боис, немис клуби уни трансферига қишги трансферлар ойнасида рози бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!