"Челси" бугун янги бош мураббий бўйича расмий баёнот бериши мумкин

ПСЖ собиқ бош мураббийи Томас Тухель "Челси"да Фрэнк Лэмпарднинг ўрнини эгаллашга яқин турибди.

Sky нашри журналисти Макс Билефельд маълумотига кўра, мутахассис бугун Лондонга ҳужжат ишларини якунлаш учун етиб келади. Клуб бугун шартнома имзолангани ҳақида расмий баёнот бериши кутилмоқда.

Манбага кўра, германиялик мутахассис эртага АПЛ 20-турида "Вулверхэмптон" билан баҳсда клуб бошқарувидаги дастлабки ўйинини ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!