"Челси" дарвозабон учун 30 миллион евро тўлашга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Милан" дарвозабони Майк Меньян фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

"Calciomercato" нашри маълумотига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби франциялик посбонни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

Манбага кўра, эҳтимолий трансфер қиймати тахминан 30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, Меньяннинг ўзи ҳам Англияга кўчиб ўтиш вариантига ижобий қарамоқда.

30 ёшли дарвозабон ўтган мавсум А Серияда 37 та учрашувда майдонга тушди. У 35 та гол ўтказиб юборган бўлса, 15 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Меньяннинг "Милан" билан амалдаги шартномаси 2031 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!