"Челси" Дензел учун "Интер"га ўз футболчисини бериши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби нидерландиялик “Интер” ҳимоячиси Дензел Дюмфриснинг трансферига ўз футболчисини ҳам қўшиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com портали хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Милан гранди товон пулидан ташқари, ҳимоячи Трево Чалобани ҳам қўлга киритиши мумкин. У "нерадзуррилар" сафида ПСЖга кетиши кутилаётган словакиялик Милан Шкриньярнинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Чалоба жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 12 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та сариқ карточка олди. 23 ёшли футболчининг трансфер нархи эса 22 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "аристократрлар" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!