"Челси" ЕЧЛ жорий мавсумида тенгсиз!
Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсуми ўз якунига етди. Ҳал қилувчи финал баҳсида "Манчестер Сити" "Челси"га қарши майдонга тушди. Ўйин лондонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Аристократлар"ни чемпион қилган ягона гол 42-дақиқада Кай Хаверц томонидан киритилди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган футболчи ўз дебют голини айнан финалда киритди.
Шу тариқа, "Челси" ўз тарихида иккинчи бор ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди!
- 90+7'
Учрашув якунланди! "Челси" ЕЧЛ жорий мавсумида тенгсиз!
- 90+6'
Рияд Мазрезнинг зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди. Ўта хавфли вазият!
- 90+5'
Рюдигер майдонда ётибди. Унга нисбатан Стоунз қоида бузди.
- 90+4'
Кай Хаверц ҳужумда қоида бузди. Камига, дарвозабон тўпни ўйинга киритишига ҳалал бермоқда.
- 90+3'
Уокер рақиб жарима майдонига узатма амалга оширди. Катта мотивацияга эга "Челси" ҳимоячиси тўпни қайтарди.
- 90+1'
Хаверц майдон марказида қоидабузарлик эвазига тўхтатиб қолинди.
- 90'
Финалнинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Фоденнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.
- 88'
Жезус Хаверцга нисбатан қўполлик ишлатди. Лаос ўйинни тўхтатди.
- 86'
Кайл Уокернинг узатмасидан кейин тўпни на Агуэро, на Фоден ета олди.
- 85'
Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Агуэро нотўғри қарор қабул қилди. Серхио зарба позициясидан ноаниқ ҳаракат амалга оширди.
- 83'
"Сити"га гол сув ва ҳаводек зарур. Бироқ "Челси" бўш келмаяпти.
- 82'
Жоржиньонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 81'
Жарима майдони яқинида Чилуэллга нисбатан қоида бузилди. Уокернинг асаблари дош бермади.
- 80'
Мэйсон Маунт ўрнига Матео Ковачич ўйинга қўшилди.
- 78'
"Шаҳарликлар" стардари вазиятдан наф чиқара олмади.
- 76'
Серхио Агуэро ўйинга қўшилдию. У Рахим Стерлингни алмаштирди.
- 75'
Тухель шогирдлари тўп ўзларида олиб турибди. Уларга вақт ўтгани муҳим.
- 74'
Стерлингнинг узатмасидан кейин Жезус чиройли услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Бироқ унга техника панд берди.
- 73'
Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Пулишич аниқ зарба йўллай олмади. Ўта қулай имконият қўлдан кетди.
- 72'
Мазрезнинг узатмасидан кейин зич ўйнаётган "Челси" ҳимояси хавфни бартараф этди. Бош ролда Кристенсен.
- 71'
Гвардиола шогирдлари катта куч билан олдинга интилмоқда.
- 69'
Аспи рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 68'
Махрезнинг узатмасидан кейин Аспиликуэта жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
- 68'
Стандартдан оширилган тўпга Диаш кўнгилдагидек зарба бера олмади.
- 66'
Тимо Вернер ўрнига Кристиан Пулишич майдонга тушди.
- 65'
Чуқур прессинг ташкил этган Жезус рақибини хато қилишга мажбур қилди. Бироқ Габи ўйинни давом эттира олмади.
- 64'
Бернарду Сильва ўз ўрнини Фернандиньога бўшатиб берди.
- 62'
"Шаҳарликлар" катта куч билан олдинга ўтмоқда. Бироқ аксарият ҳужумлар охирига қадар етиб бормаяпти.
- 60'
Стерлингнинг кучли зарбасидан кейин тўп Жэймснинг қўлига тегди. Бироқ Матеу Лаос вазиятни пенальти учун етарли эмас дея баҳолади.
- 59'
Кевин кўзларида ёш билан майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Габриэль Жезус ўйинга қўшилди.
- 59'
Кевин Де Брюйнега ҳамон тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 57'
Антонио Рюдгерга сариқ карточка кўрсатилди.
- 56'
Де Брюйне ҳамда Рюдигер ўзаро тўқнашиб кетди. Шифокорлар аллақачон майдонда.
- 54'
Гюндоган эҳтиёт бўлиши лозим. Ҳисобида сариқ карточка бор Илкай Хаверцга нисбатан қоида бузди.
- 53'
Рубен Диаш Вернер бирга-бир вазиятга чиқиб боришига йўл қўймади.
- 52'
Олдинга интилган Де Брюйнени ортда етиб келган Канте тўхтатишга муваффақ бўлди.
- 51'
Маунт ва Чилуэллнинг ўзаро комбинацияси кўнгилдагидек чиқмади.
- 50'
Вақти-вақти билан лондонликлар ҳам рақибни саросимага солиб қўймоқда.
- 49'
"Шаҳарликлар" катта устунлик билан олдинга ташланмоқда. "Челси"да тартиб қутқариб қолмоқда.
- 48'
Жарима майдонига оширилган тўпни Канте қайтариб юборди.
- 47'
Иккинчи бўлимда номинал мезбонлар кичик устунлик билан ҳаракат қилмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
"Сити" футболчилари гол уриш учун, "Челси" вакиллари ҳисобни ушлаб туриш учун майдонга қайтди. Чиройли футбол томоша қилиш учун биз ҳам қайтамиз!
- 45+3'
Биринчи тайм якунланди. Ажойиб 45 дақиқалик!
- 45+2'
"Челси" футболчилари тўпни ўзларида ушлаб турибди. "Сити" эрта прессингда ишламоқда.
- 45+1'
Тимо Вернернинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 45'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Голдан руҳланган "аристократлар" олдинга ўтишда давом этмоқда.
- 42'
ГООООООООООООЛ! Хаверц бу мавсум ЕЧЛдаги биринчи голини киритди!
Маунтнинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиқиб борган Хаверц дарвозабонни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол этди.
- 42'
Бўлим сўнгига келиб Тухель шогирдлари ҳам бироз фаоллашди.
- 40'
Жарима майдонига пас берган Вернер мўлжалда адашди. Тўп Хаверцга қадар етиб бормади.
- 39'
Жароҳат олган Сильва захирага олинди. Унинг ўрнига Андрес Кристенсен ўйинни давом эттиради.
- 38'
Тьяго Сильва кераксиз вазиятда оёқ пайларини жароҳатлаб олди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 37'
Жарима майдонига ёриб кирган Хаверц Зинченкони алдай олмади. Қулай имконият қўлдан кетди.
- 35'
Ҳаво ҳарорати бирлз юқорилиги туфайли ҳакам футболчиларга томоқ ҳўллаб олиш имкониятини тақдим этди.
- 34'
Маунтга нисбатан қўполлик ишлатган Илкай Гюндоган огоҳлантирилди.
- 33'
Сўнгги бир неча дақиқалар ичида "аристократлар" назоратни қўлга олди. Бироқ "Сити" мудофаада ишончли ҳаракат қиляпти.
- 31'
Зинченконинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Вернер қарши ҳужум бошлай олмади. Эвазига позицион уриниш амалга оширилади.
- 30'
Уокернинг узатмасидан кейин Махрез тўпга ета олмади. Яна бир қулай вазият қўлдан кетди.
- 29'
Тимо Вернер ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. У яна ўз услубида.
- 27'
Фоденнинг яқин масофадан берган зарбасини Рюдигер қайтариб қолди. Антониодан ажойиб сейв!
- 26'
Жарима майдонига оширилган тўпни "Сити" қайтариб юборди.
- 25'
Лондонликлар жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт вазиятга эга бўлди.
- 24'
Кучли прессинг ва тўп назорати бўйича томонлар жиддий кураш олиб бормоқда.
- 22'
Ён ҳакам Стерлинг Де Брюйнега пас берган вазиятда офсайд бўлганлигини таъкидлади. Менди эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 21'
Жарима майдонига кирган Де Брюйненинг узатмасидан кейин Аспиликуэта хавфни бартараф этди.
- 19'
Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда. Финалда доим ҳам таваккал қилинавермайди.
- 17'
Жарима майдонига оширилган тўпга Канте ноаниқ зарба берди.
- 16'
Гвардиола шогирдлари тўпни назорат қилиш орқали рақиб шаштини пасайтиришга ҳаракат қилмоқда.
- 15'
"Челси" уйғонмоқда! Тимонинг бу сафарги уринишидан кейин тўп дарвоза тўрига ташқи томондан келиб тегди.
- 14'
Тахминан 10 метр масофадан зарба берган Вернернинг уринишидан кейин тўпни Эдерсон ушлаб олди.
- 13'
Жарима майдони ичида Канте тўпни ўзига бўйсундира олмади.
- 11'
Ҳозирча, "шаҳарликлар" позицион ҳужумлар ташкил этяпти. "Аристократлар" қарши ҳужумда ҳаракат қилмоқда.
- 10'
Қарши ҳужум билан яхши имконият ҳосил қилган Гвардиола шогирдларининг уриниши қайтарилди. "Челси" ҳимоячилари яхши ҳаракат қилди.
- 10'
Жарима майдони марказига оширилган тўпни Вернер дарвозага йўллай олмади. Тимо ўз услубида!
- 9'
Ҳимоядаги шерикларига ёрдамга келган Вернер Гюндоганни зарарсизлантирди.
- 8'
Сокинликни "Сити" бузиб ташлади! Эдерсоннинг узатмасидан кейин бирга-бир вазиятга чиққан Стерлингнинг зарбасини Менди қайтарди.
- 6'
Тўп учун курашда Уокер Тьяго Сильвани йиқитди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 5'
Махрезни изма-из таъқиб қилган Чилуэлл қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.
- 4'
Икки рақибидан ўтган Хаверц жарима майдони марказига узатма амалга оширди. Эдерсон тўпни ушлаб олди.
- 3'
Бернарду Сильва ҳужумда Жоржиньога нисбатан қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 2'
Кутилганидек, тўп назорати номинал мезбонлар томонда бўлиб турибди.
- 1'
Илк сониялардан манчестерликлар прессинг уюштирмоқда. Бошқача бўлиши мумкинмиди?!
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
ЕЧЛнинг оҳангдор мадҳияси янгради! Финалга тайёрмисиз?!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Супер учрашув бошланиш арафасида!
Фикрлар