"Челси" етакчиси Лондонни тарк этади
Италиялик футболчи Жоржиньонинг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.
"The Athletic" хабарига кўра, томонларнинг янги шартнома бўйича музокараси муваффатли амалга ошмаган. Жоржиньо 2018 йилда 57 миллион еврога "Наполи"дан Лондон клубига ўтган эди.
"Барселона" ва "Милан" Жоржиньони 2023 йилда текинга ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи АПЛда 13 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол уришга эришди.
Фикрлар