
“Челси” етти футболчидан воз кечди
Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишга яқин турган “Челси” жорий мавсум якунланиши билан таркибида катта тозалаш ишларини амалга оширишни режалаштирмоқда.
Таниқли журналист Низаар Кинселла “аристократлар” ёзда жамоани биринчилардан бўлиб тарк этадиган етти нафар футболчи номини аниқлади.
Уларнинг бари жорий мавсумда бошқа жамоаларга ижарага бериб юборилган ва кейинчалик ҳам Энцо Мареска бошчилигидаги мураббий штаби режасига киритилмади.
Демак, манбага кўра, “Челси” Бен Чилуэлл, Карни Чуквуэмека, Армандо Броя, Аксель Дисаси, Кепа Аррисабалага, Жоау Феликс ва Ренату Вейгани трансферга қўяди.
Бу ўйинчиларнинг айримларига муайян жамоалардан қизиқиш бор. Хусусан, “Астон Вилла” Аксель Дисасини жамоада олиб қолмоқчи. “Милан”да юрган Жоау Феликсни “Бенфика” қайтариб олмоқчи. “Борнмут” Кепа Аррисабалагани тўлиқ трансфер қилиш имкониятини ўрганяпти. Испан дарвозабонини “Реал” яна ижарага олишни мўлжалламоқда. Ренату Вейгани “Ювентус” ҳам жамоада олиб қолишга қарши эмас.
Фикрлар