“Челси” Еврокубокларда ўйнашдан бош тортди
“Челси” Европа қитъасининг Чемпионлар лигасидан кейинги икки турнири – Европа лигаси ёки Конференциялар лигасида қатнашишни истамаяпти.
Агар “Челси” Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, клуб келаси мавсумда умуман еврокубокларда қатнашмасликни афзал кўради.
“Челси” Англия кубоги финалида “Манчестер Сити”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Европа лигасига йўлланма олиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Премьер-лига мавсуми тугашига икки тур қолганида “аристократлар” тўққизинчи ўринда бормоқда ва энг яхши ҳолатда Европа лигаси ёки Конференциялар лигаси йўлланмаси учун курашиши мумкин.
BBC маълумотига кўра, Европа лигаси ва айниқса, Конференциялар лигасида иштирок этишдан келадиган молиявий фойда “Челси” учун жуда кам ҳисобланади.
Шунинг учун улар келаси мавсумда халқаро турнирларда қатнашмасликни маъқул кўрмоқда. Бундан ташқари, еврокубокларда қатнашмаслик “Челси”га Европа молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилмаслик имконини беради.
Чунки Европа қоидалари Премьер-лигадаги қоидаларга қараганда анча қаттиқроқ ҳисобланади.

Фикрлар