"Челси" француз футболчиси учун катта сумма тикди
Франция терма жамоаси ва «Рома» ярим ҳимоячиси Ману Коне яқин вақтларда Англия премьер-лигасининг етакчи клубларидан бирига йўл олиши мумкин.
Инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда тарқатган маълумотга кўра, футболчини қўлга киритиш учун Лондоннинг «Челси» жамоаси ҳаракат бошлаган.
«Аристократлар» француз ярим ҳимоячисининг трансфери учун «Рома»га 65 миллион евро миқдорида таклиф йўллагани айтилмоқда. Энди сўнгги қарорни футболчининг ўзи ва римликлар раҳбарияти қабул қилади.
25 ёшли Ману Коне ўтган мавсумда А Серияда 29 ўйинда майдонга тушди. У шу давр мобайнида икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди, учта голли узатма амалга оширди ва икки марта огоҳлантириш олди. Футболчининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.

Фикрлар