"Челси" футболчилари икки хил фикрда

"Челси" клубининг айрим футболчилари бош мураббий Фрэнк Лэмпард қўллаётган тактикадан норози бўлмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Жамоанинг бошқа футболчилари эса, Лэмпардга янги жамоа шакллантириш учун бироз вақт бериш керак, деб ҳисобламоқда.

“Челси” 17 турдан сўнг, Англия премьер-лигаси мусобақа жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. “Аристократлар” Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида “Атлетико”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!