"Челси" футболчиси бу мавсум бошқа ўйнамайди

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Каллум Хадсон-Одои кеча АПЛнинг 35-турида “Бёрнли”га қарши бўлиб ўтган баҳсда жароҳат олди.

Таъкидлаш керакки, 18 ёшли англиялик футболчи майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этди. Кейинчалик Хадсон-Одои ўзининг твиттердаги саҳифасида жароҳати жиддий экани ва бу мавсум бошқа майдонга тушолмаслигини ёзди.

Маълумот учун, Хадсон-Одои жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 29та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!