"Челси" футболчиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлишига сал қолди
"Челси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои тезликни оширгани учун ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлишига оз қолди.
BBC тарқатган хабарга қараганда, 20 ёшли футболчи ўтган йилнинг 6 августида 80 км/соатда юриш белгиланган йўлни 145 км/соат тезлик масофада босиб ўтган. Суд жараёнида Хадсон-Одои айбини тан олди ва тезликни оширганини машғулотга кечикканлиги билан изоҳлади.
Унинг сўзларига кўра, ўша пайтда у «ишда жиддий босимга учраган», шунингдек, «шахсий ҳаётида муаммолар» бўлган.
Натижада, Хадсон-Одои 834 фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди ва унинг ҳайдовчилик гувоҳномасига олтита жарима бали берилди.
Фикрлар