"Челси" футболчиси муваффақиятли операция қилинди

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Аммо, ҳозирча 23 ёшли Англия терма жамоасининг қачон соғайиб сафга қайтиши маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Лофтус-Чик "Нью-Ингленд Революшн" (3:0) жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида жиддий жароҳат олган эди.

Маълумот учун, Лофтус-Чик жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 40та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!