"Челси" футболчиси нега қамоққа олинди?
“Челси” форварди Каллум Хадсон-Одои мамлакатдаги карантин қоидаларини бузгани учун Лондон полицияси томонидан қўлга олинди.
The Sun нашрига кўра, инглиз футболчиси интернетда танишган модель қиз билан ўз уйида учрашган. Ҳибсга олиш якшанба куни эрталаб, қиз тез ёрдам ва полицияга қўнғироқ қилгач юз берди. Модель касалхонага жойлаштирилган, Хадсон-Одои эса воқеа жойида ҳибсга олинган. Қизнинг аҳволи нега бирдан ёмонлашгани ҳозирча номаълум.
Таъкидлаш керакки, Каллум яқиндагина коронавирусдан соғайган эди.
Фикрлар