"Челси" футболчисининг қўшнилари унинг устидан шикоят қилишди
“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик қўшниларининг ҳаловатини бузмоқда.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра англиялик футболчи рэп қўшиқларни жуда баланд овозда эшитади. Бу ҳолат эса унинг қўшниларини жаҳлини чиқармоқда. Шу масала юзасидан қўшнилардан бири Лофтус-Чикнинг устидан шаҳар кенгашига шикоят қилган.
Маълумот учун, Лофтус-Чик ўтган мавсум АПЛда жами 24та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар