“Челси” футболдан кетган Чехни дарвозага қайтаради
“Челси” раҳбарияти Англия премьер-лигаси қайдномасига собиқ дарвозабон Петр Чехни киритди.
2019 йили футболчилик фаолиятини якунлаган 38 ёшли дарвозабон пандемия шароитида юз бериши мумкин бўлган форс-мажор ҳолатларида яна майдонга тушиши учун шундай қилинди.
Айни пайтда Чех Лондон клубида маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб бормоқда.
“Челси” Чех фаолиятини якунлаганидан кейин дарвозабон масаласини ҳал қила олмади. Катта умидлар билан олиб келинган Кепа Аррисабалага қўпол хатоларга йўл қўйиб, кўп гол ўтказмоқда. Яқинда Франциядан олиб келинган Эдуар Менди ҳам жароҳатга йўлиқди.
Шу каби омилларни ҳисобга олган “Челси” раҳбарлари ҳар эҳтимолга қарши, сўнгги чора сифатида Чех хизматларидан фойдаланмоқчи.
Фикрлар