"Челси" Германия терма жамоасининг яна бир футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Германия Бундеслигаси “Челси” учун асосий футболчи етказиб берувчига айланиб қолмоқда.
Talksport нашри тарқатган хабарга кўра, “аристократлар”нинг эътиборини бу сафар “Боруссия” Мюнхенгладбах ҳимоячиси Маттиас Гинтер ўзига қаратди. Таъкидлаш керакки, 26 ёшли германиялик футболчига “Челси”дан ташқари “Интер” ва “Атлетико”дан ҳам қизиқишлар мавжуд.
Лондонликлар Гинтернинг трансферига “Боруссия М”нинг собиқ футболчиси Андреас Кристиансенни қўшиб бермоқчи.
Фикрлар