"Челси" ҳамон Санчодан умидини узгани йўқ

Лондоннинг "Челси" клуби "Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчони сотиб олиш фикридан ҳамон қайтмаяпти.

France Football нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” 20 ёшли англиялик футболчини мавсумлар оралиғида ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Дортмундликлар эса Санчонинг трансферини 105 миллион еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жейдонга шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клубларидан ҳам қизиқишлар бор.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум “Боруссия Д” сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 16 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!