"Челси" ҳеч қайси жамоанинг қўлидан келмаган ишни қилади"

BEPUL PROPAN

"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг Конференциялар лигасидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

- Бизнинг клубимиз совринлар қўлга киритишини хоҳлайди. Бу биз учун аҳамиятли, аммо клуб ва унинг мухлислари учун янада муҳимроқ.

"Челси" барча Европа кубогида ғалаба қозонган тарихдаги биринчи клубга айланиши мумкин. Умид қиламанки, келажакда биз бошқа турнирларда ҳам қатнашишимиз мумкин, аммо ҳозирги вазият шундай, - деди "аристократлар" бош мураббийи/

Маълумот учун, Лондон клубининг ярим финалдаги рақиби Швециянинг "Юргорден" жамоаси ҳисобланади. Дастлабки учрашув "Челси"нинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди, жавоб ўйини 8 май куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!